"Монако"нинг собиқ устозини АПЛга чорлашмоқда
- 15-декабр 2018, 11:24
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Монако"дан истеъфога чиққач ишсиз юрган Леонарду Жардим фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассисга “Лестер”дан жиддий таклифлар бўлмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, “тулкилар”га айни дамда Клод Пюэль устозлик қилмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа эса АПЛда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Жардим бундан аввалроқ Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубининг таклифига рад жавобини берган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ