Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси жаҳон чемпионатлари тарихига кирди
- 27-июн 2018, 21:04
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хесус Гальярдо айни дамда давом этаётган Швецияга қарши баҳснинг бошидаёқ ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
Opta нашри тарқатган хабарга кўра ЖЧ-2018нинг 15-сониясида огоҳлантирилган Гальярдо жаҳон чемпионатлари тарихида энг тезкор сариқ карточка олган футболчига айланди.
Бундан аввалги энг тезкор сариқ карточка ЖЧ-1986да уругвайлик Хосе Батистега (51-сония) кўрсатиган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ