
Майк Тайсон оғир вазнда энг зўр боксчи кимлигини айтди
- 3-октябр 2018, 12:30
- Shahobiddin
- 0
- Бокс
Афсонавий Майк Тайсон сўзларига кўра, Энтони Жошуа супер оғир вазн тоифасида энг зўр боксчи бўлиб турибди.
– Жошуа ҳозирда супер оғир вазн тоифасининг энгг яхши боксчиси. Тайсон Фьюри эса бир қанча вақт жанг қилмади. Унда бу номга эга чиқиши учун етарлича жанг йўқ. У кўпроқ жангларни ютиши талаб этилади, – дейди Тайсон BoxingScene нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа сўнгги жангида россиялик Александр Поветкин нокаутга учратган эди. Энди у Деонтей Уайлдер билан учрашишни истамоқда, агарда америкалик боксчи Тайсон Фьюрини мағлуб эта олса.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ