
Матс Хуммельс Швецияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
- 23-июн 2018, 14:05
- Shahobiddin
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв сўзларига кўра, Бундестим ҳимоячиси Матс Хуммельс бугун ЖЧ-2018 “F” гуруҳи иккинчи турида Швеция билан бўладиган учрашувни ўтказиб юборади.
Футболчи машғулотлар вақтида бўйнидан жароҳат олганлиги бунга сабаб бўлмоқда. Мазкур баҳсда Хуммельс ўрнига Антонио Рюдригер майдонга тушиши кутилмоқда.
– Швеция термасига қарши ўйинда Хуммельс майдонга тушмайди. Ўйингача у соғайиб улгурмайди, – дейди Лёв.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ