"Ливерпуль" асосий ҳимоячисидан айрилди
- 8-январ 2019, 10:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Деян Ловренни маълум муддатга йўқотди.
Гап шундаки, 29 ёшли хорватиялик футболчи кеча Англия кубоги доирасида “Вулверхэмптон”га қарши бўлиб ўтган ўйиннигг 6-дақиқасидаёқ жароҳат олди ва захирага олинди. Унинг ўрнини Ки-Жан Хувер эгаллади. Эътиборлиси, бу 16 ёшли футболчининг мерсисайдликлар сафидаги дебют ўйини бўлди.
Энди Ловреннинг қачон сафга қайтиши бугун ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ