
Костанинг Роналдуга ҳаваси келмоқда
- 17-июн 2018, 21:25
- Shahobiddin
- 0
- Футбол
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Португалия термаси билан бўлган ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи илк учрашувидан (3:3) сўнг Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Криштиануни табриклаш керак. Бундай натижани қайд этгандан сўнг қандай қилиб уни танқид қилиш мумкин. Яхшиси унга тегинмаслик керак. Мен худди унга ўхшашни истардим. Аммо бунинг учун қаттиқ меҳнат қилишим зарур, – дейди Коста.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи бу баҳсда хет-трик қайд этган бўлса, Коста дублга муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ