
Ҳакамлар Ёдгорой Мирзаеванинг баҳсини ҳалол бошқаришмади
- 24-август 2018, 13:55
- Nurali
- 0
- Осиё Ўйинлари
Осиё ўйинлари дастурининг бокс бўйича биринчи кун баҳслари доирасида ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) илк жангини ўтказди. Қуръага кўра, дастлабки босқичда вакиламизга Хитой Таипейи вакиласи рақиблик қилди.
Жангнинг биринчи раундида юртдошимиз ҳақиқатда очколар борасида имкониятни бой берган бўлса ҳам қолган икки раундда яққол устунлик қилган эди. Бироқ рефери кераксиз вазиятларда ҳам жангни тўхтатиб, учинчи раундда ҳатто Мирзаевадан бир балл олиб ташланишини кўрсатди. Шу тариқа баҳс якунида Хсиовен Хуангнинг қўли баланд кўтарилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ