Гуллит: Бельгия - ЖЧ-2018нинг энг яхши жамоаси
- 15-июл 2018, 13:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Голландиялик футбол афсоналаридан бири Рууд Гуллит Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштирокини жуда юқори баҳолади.
“Раҳмат, Бельгия! Сизлар бу мусобақада барчадан зўр ўйнадинглар. Одамлар буни абадий эслаб қолишади”, - деб ёзади Гуллит ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес бошчилигидаги Бельгия кеча Англия (2:0) терма жамоасини мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ