Германиялик яна бир мутахассис АПЛ клубида иш бошлади
- 21-январ 2019, 22:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англиянинг "Хаддерсфилд" клуби ўзининг янги бош мураббийини таништирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра эндиликда АПЛ клубини Ян Зиверт бошқаради. 36 ёшли германиялик мутахассис “Хаддерсфилд” билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Зиферт бунгача “Боруссия” Дортмундинг ўринбосарлар таркибига устозлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Хаддерсфилд” ўтган ҳафта Дэвид Вагнерни истеъфога чиқарган эди. Жамоа айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 20-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ