
Гадоев ва Турсунов тўп сурадиган клуб қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди
- 27-октябр 2018, 22:30
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ҳамда Шохрух Гадоевлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" жамоаси бу тур сафарда "Сеонгнам" билан куч синашди.
Мазкур беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Турсунов бугунги учрашувни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада захирага олинди. Гадоев эса 52-дақиқада ўйинга қўшилди.
Қайд этиш жоиз, ушбу мағлубият "Тэджон Ситизен" учун кетма-кет учинчиси бўлди. Жамоа бунга қадар "Сувон Сити" (2:3) ва "Пусан Ай Парк" клубларига имкониятни бой берган эди.
34-турдан сўнг "Тэджон Ситизен" 49 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
К Лига-2. 34-тур
"Сеонгнам" - "Тэджон Ситизен" 2:0.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ