Франциялик 50 ёшли мухлис ғалабани нишонлаш пайтида каналга сакраб вафот этди
- 16-июл 2018, 12:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
50 ёшли франциялик ишқибоз қўлга киритилган жаҳон чемпионлигини нишонлаш пайтида вафот этди. Ушбу ҳолат мамлакатнинг жанубий-шаркида жойлашган Анси шаҳрида содир бўлган.
The Local нашри тарқатган хабарга кўра Франция – Хорватия (4:2) баҳси якунланиши билан мухлис дархол ўзини каналга ташлаган. Канал саёз бўлгани сабаб у бўйнини синдириб олган. Натижада эса бу унинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ