Дзюба Россия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Сичёвга етиб олди
- 8-сентябр 2018, 11:07
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Туркияга (1:2) қарши кечган баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилди.
Эътиборлиси, ушбу гол 30 ёшли футболчининг терма жамоа сафидаги 15-голи бўлди. У бу кўрсатгич борасида Дмитрий Сичёвга тенглашиб олди.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Александр Кержаков ҳисобланади. Унинг ҳисобида 30та гол бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ