
Дана Уайт: Оскар Де Ла Хоя билан рингга кўтариламан, бироқ бокс қоидалари бўйича эмас
- 2-феврал 2019, 01:50
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Яккакурашлар
UFC президенти Дана Уайт 45 ёшли бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хоя билан жанг қилишини айтиб ўтди.
- Оскар мен билан куч синашмоқчи, бу аҳмоқона фикр. Бундай инсонларга фарқи йўқ ким билан курашиш. Мен Оскарга қарши рингга кўтариламан, бироқ бокс қоидалари бўйича эмас.
Ким мени рингга чорласа, мен у билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга тайёрман, аммо Де Ла Хоя бу бошқа масала, - деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, бу икки промоутер 2017 йилдан буён ўзаро келишмай қолишган. Бунга сабаб Конор МакГрегорнинг Флойд Мэйвзерга қарши бокс қоидалари бўйича рингга кўтарилганидир.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ