"Барселона" Пикега Бразилиядан ўринбосар топди
- 9-ноябр 2018, 19:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг етакчи ҳимоячиси Херар Пикенинг ўрнига Бразилиядан ўринбосар топиб қўйди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича “кўк-анор ранглилар” ўз сафига “Коринтианс” ҳимоячиси Лео Дос Сантосни қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, “Барселона” 19 ёшли бразилиялик футболчига келажакда Пикенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи сифатида қарамоқда.
Қайд этиш лозимки, Дос Сантос учун шунингдек Мадриднинг “Реал” клуби ҳам кураш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Дос Сантос жорий мавсум Бразилия чемпионатида жами 22та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ