Азар: Анри келажакда буюк мураббий бўлади
- 26-январ 2019, 14:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар куни кеча “Монако”дан истеъфога чиқарилган Тьерри Анрини яна Бельгия терма жамоасида кўрмоқчи эканлигини айтди.
“Анрининг келажакда буюк мураббий бўлишига шубҳам йўқ. Агар у Бельгия терма жамоасига қайтса, бундан фақатгина хурсанд бўламиз. Агар Тьерри қайтишни истаса, бизни қаердан топишни яхши билади”, - дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли франциялик мутахассис “Монако”га ишга ўтгунича Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга ассистентлик қилиб келаётган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ