
Андреа Петкович рақибини 53 дақиқада таслим қилди
- 31-июл 2018, 09:55
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Германиялик Андреа Петкович Вашингтон шаҳрида ўтаётган "Citi Open" турнирида иккинчи даврага йўл олди.
Андреа мусобақанинг илк босқичида мезбонлар вакили Жейми Лёбни ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Петкович чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда америкалик теннисчилар Слоан Стивенс ва Бетани Маттек-Сэндс ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ