Винисиус ва Мбаппе "Реал"га 3 очко тақдим этди
- 5-октябр 2025, 02:03
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 8-тури доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Вильярреал"ни қабул қилди ва учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу баҳсда қироллик клуби футболчиси Винисиус 47-дақиқада ўйиндан ва 69-дақиқада пенальтидан гол урди ҳамда дубльни расмийлаштирди.
Меҳмонлар сафидаги Микаутадзе 73-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Асосий вақт якунланишига 9 дақиқа қолганда Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол этди ва ўйинга нуқта қўйди.
Шу тариқа, Хаби Алонсо шогирдларининг чемпионатда тўплаган очколари сони 21 тага етди.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ