Сэм Алви: "Хабиб яхши рекордга эга бўлиш учун атайин заиф рақибларга қарши курашган"
- 13-март 2025, 14:54
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Аралаш курашларнинг собиқ жангчиси Сэм Алви ММА юлдузи Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди.
“Хабибни тарихдаги энг яхши жангчилардан бири, деб аташади. У фаолияти давомида бирор марта мағлуб бўлмаган - 29 та баҳснинг барчасида ғалаба қозонган. У Жастин Гэтжи, Дастин Порье ва бошқа кучли жангчиларни енган. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Фаолиятининг бошида Хабиб яхши рекордга эга бўлиш учун атайин заиф рақибларга қарши курашган" - деди Алви "Crain & Company" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедовнинг сўнгги жангида америкалик Жастин Гэтжини иккинчи раундда сабмишн орқали таслим этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ