“Нафосат-2019”: Стол тенниси баҳсларида ғолиблар аниқланди
- 3-март 2019, 12:52
- Zohir2018
- 0
- Стол тенниси
Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташаббуси билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтказилмоқда.
Ўз минтақаларида зафар қучган аёллар айни дамда республика босқичида спортнинг гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва велоспорт турлари бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.
Бугунга келиб мусобақанинг стол теннис бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Екатерина Турғунова, Мардона Айитова ҳамда Шабнам Жумаева шоҳсупага кўтарилди.



Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ