
Ислом Махачев: "Bellator да Усмон Нурмагомедовга муносиб рақиб йўқ"
- 11-январ 2025, 19:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ислом Махачев ўз вазн тоифасида "Bellator" чемпиони Усмон Нурмагомедовни UFC га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Агар Bellator лигасига назар ташласангиз, Усмон у ерда фақат битта катта жанг ўтказиш имконияти борлигини кўрасиз. Мен ушбу дивизионда унга мос рақибни кўрмаяпман. Шундай экан, ҳозир Усмон UFC автобусига ўтириши учун айни вақти” - деди Махачев "SHAK ММА" You Tube каналига берган интервьюсида .
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Дубай шаҳрида PFL турнирида Усмон Нурмагомедов (18-0) ирландиялик жангчи Пол Хьюз (13-1) билан беллашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ