
Чейл Соннен: "Нурмагомедовлар марҳум Абдулманап Нурмагомедов бошчилигида жанговар спорт турлари бўйича энг катта оилага айланди”
- 14-декабр 2024, 14:52
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўрта ва ярим оғир вазн тоифасида UFC камари учун собиқ даъвогар, ММА фахрийси Чейл Соннен марҳум Абдулманап Нурмагомедов ва унинг жамоаси ҳақида гапирди .
“Бир турнирда Ислом Махачев UFC камарини ҳимоя қилади, Умар Нурмагомедов чемпионлик учун октагонга кўтарилади. Усмон Нурмагомедов эса бир ҳафтадан кейин PFL/Bellator камарини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Бу - отанинг меҳнатлари самараси. Нурмагомедовлар марҳум Абдулманап Нурмагомедов бошчилигида жанговар спорт турлари бўйича энг катта оилага айланди”, - деб ёзди Соннен ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев навбатдаги жангини 18 январь куни Лос-Анджелесда, "UFC 311" турнирида Арман Царукянга қарши ўтказади. Умар Нурмагомедов эса худди шу мусобақада UFC камарини Мераб Двалишвилидан олишга уриниб кўради.