Стадион: Вилла Парк
Учрашув якунланди. "Навбаҳор" Водий дербисида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди!
Азим Аҳмедовнинг навбатдаги уриниши ноаниқ кетди.
Эҳсони Паншанбе огоҳлантирилди.
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.
Искандеров ва Марушичнинг ўрнига Ислом Кенжабоев ҳамда Эҳсони Панчшанбе майдонга тушди.
Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини қўқонликлар дарвозабони базўр қайтаришга эришди.
"Лочинлар" жарима майдонидан бироз узоқроқ масофада стандарт вазиятга эга бўлди.
Рақибнинг яна бир хавфли ҳужумини Иван Йосович бартараф этди.
"Навбаҳор" босимни давом эттирмоқда.
ГОООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобдаги фарқни оширди!
Дарвозабонни алдаб ўтган Марушич бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.
Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
Искандеровнинг узатмасидан сўнг Ашурматов ноаниқ зарба йўллади.
“Қўқон-1912” таркибида иккита ўзгариш: Авазхон Маматхўжаев ҳамда Александр Мерзляков ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
Ҳасанов тўпни ўзига бўйсундиришда хатога йўл қўйди. Бирга-бир вазият қўлдан кетди.
Собиржонов ва Цигер майдонга тушди. Улар Андреев ва Григалашвилини алмаштирди.
Захирадан ўйинга қўшилган Болтабоев ўз ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
Мурод бу сафар стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Наманганликлар яна яхши ҳаракат қилди.
Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
Меҳмонлар ижросидаги иккита бурчак зарбаси Ўткир Юсуповнинг саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилди.
Ўйин Бабаян шогирдларининг устунлиги остида давом этмоқда.
Искандеровнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни титради! Азим Аҳмедовнинг уриниши анча ноаниқ кетди.
"Қўқон-1912" таркибида Сардорбек Азимов ўрнига Санъат Шихов майдонга тушди.
Нурилло Тўхтасинов ўз ўрнини Жамшид Болтабоевга бўшатиб берди.
Жамшид Искандеровнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда.
Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасидан сўнг Жокич тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.
Мезбонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўхтасинов 2х1 вазиятда зарба берди, дарвозабон вазият қаҳрамони!
Жарима майдони ичида Элгужа тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Вазият бартараф этилди.
Наманганликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
Бўлим стартида назорат меҳмонлар томонда бўлиб турибди.
Мўминжон Мелиев ва Билолхон Тошмирзаев ўрнига Жамшид Ҳасанов ва Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди.
Иккинчи тайм бошланди!
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!
ГОООООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!
Искандеровнинг узатмасидан сўнг қулай имконият ҳосил қилган Григалашвили бир ҳаракат билан ҳимоячини чалғитиб, дарвозани ишғол этди.
Мўмин Мелиевнинг узатмасига шериклари ета олмади.
"Қўқон-1912" футболчилари стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Аммо фойдасиз.
Бурчакдан етказиб берилган тўпни меҳмонлар посбони узоқлаштирди.
"Навбаҳор" босимни оширмоқда.
Бурчакдан оширилган тўпни Жокич дарвозага йўллади. Ноаниқ.
Марушич жарима майдони ичида зарба берди. Тўп Холмуҳаммедовнинг қўлига тегди. Ҳакам бурчак зарбаси белгилади.
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
Сўнгги дақиқаларда қўқонликлар ҳам анча фаоллашиб қолди.
Станислав Андреев огоҳлантирилди.
"Навбаҳор" яхши вазиятга чиқиб борди. Григалашвили жарима майдони ичида тўпни шеригига узатди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
Сиддиқов жамоаси ҳужумга ўтаётган бир пайтда тўпни олдириб қўйди.
Майдон марказида Тошмирзаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
"Қўқон-1912" марказдан навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
Жамшиднинг бурчакдан оширган тўпига шериклари ета олмади.
Григалашвили тўпни тўхтата олмади. Ҳужум барбод бўлди.
Мезбонлар жарима майдони олдида тўпни назорат қилиб, рақиб мудофаасидаги тўш зоналарни изламоқда.
Искандеровнинг узатма аралаш зарбасидан сўнг Элгужа тўпга ета олмади. Дарвозабон уни ушлаб олди.
"Лочинлар" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
Йосович тактик фол эвазига рақибини тўхтатди.
Искандеровнинг узатмасидан сўнг тўпга шериги ета олмади.
Бабаян шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
Ҳошимовнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
Томонлар эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда. Тезкор гол режаларни бузиб юбориши ҳеч гап эмас.
Майдон эгалари илк дақиқаларданоқ тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
Ўйин бошланди!
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин стартига бир неча сония қолмоқда...