Янги юлдуз Ямални “тахт”дан ағдарди
“Челси”нинг 18 ёшли футболчиси Эстевао Виллиан Бразилия терма жамоасидаги иштирок билан тарихий рекорд ўрнатди.
Гап шундаки, Эстевао Карло Анчелотти бошқараётган Бразилия терма жамоасида ўзининг беўинчи голини нишонлади. StatMuse хабарига кўра, порлаётган юлдузга ушбу маррага етиш учун атиги 11 та ўйин кифоя қилди. Бу Ламин Ямалнинг Испания терма жамоасидаги кўрсаткичидан (20 та ўйин) қарийб икки баробар кам деганидир.
Шунингдек, эътиборга молик жиҳати шундаки, Винисиус Жуниор “пентакампеонлар” сафида бешта гол уриш учун 32 та учрашув ўтказишига тўғри келган. Ҳозир “Реал” юлдузи 25 ёшди ва унинг халқаро миқёсдаги голлари сони унчалик кўп эмас (45 ўйинда саккизта).
Европага кўчиб ўтганидан кейинги дебют мавсумида Эстевао “Челси” сафида 16 та учрашувда тўрт марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга улгурди. Бу ўйинчи 18 ёшга тўлгунига қадар футболчи ўз ватанида “Палмейрас” шарафини ҳимоя қилган.



Фикрлар