Асосий мазмунга ўтиш
Яна бир ғалаба! Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати"да ғолиб бўлди

Яна бир ғалаба! Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати"да ғолиб бўлди

Мамлакатимизнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган хоккей бўйича "U-18 Осиё-Океания чемпионати" доирасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Таиландга қарши саф тортди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Вакилларимиз сафида Тимур Ҳабибов ва Абдуқаюм Абдувосиқов шайбаларга муаллифлик қилди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур турнирда чемпионликни қўлга киритди. 

3-ўрин учун кечган баҳсда эса Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалларга эга чиқди! 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ