Холанд сўнгги ўйинларда ўзига ярашмайдиган статистика қайд этмоқда

  • 14 январь, 2023, 21:03
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" юлдузи Эрлинг Холанд анча ёмон статистика қайд этмоқда.

Tecno

Гап шундаки, норвегиялик ҳужумчи АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши беллашувда майдонни голсиз тарк этди. Бутун ўйин давомида у атиги 2 бор де Хеа постига зарба берди.

Бу ёш форвард учун рақиб дарвозаси ишғол этилмаган кетма-кет учинчи баҳс сифатида тарихга кирди. Аввалроқ, у "Саутгемптон" ҳамда "Челси" жамоаларига қарши учрашувларда ҳам гол ура олмаганди. 

22 ёшли Холанд жорий мавсум "шаҳарликлар" либосида барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушди. Бу беллашувларда у ўз ҳисобига 33 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!