Холанд "Реал"га ўтишга рози, аммо муаммо бор
- Зоҳир Тошхўжаев
- Изоҳлар: 0
- Футбол
«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси, норвегиялик Эрлинг Холанн келажакда имконият туғилса, «Реал Мадрид» сафида фаолиятини давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Холанн Килиан Мбаппе билан бир жамоада тўп суришдан қочмайди. Илгари тарқалган хабарларда эса икки юлдуз бир клубда ўйнашни истамаслиги ҳақида иддаолар пайдо бўлган эди.
Шу билан бирга, Холанн атрофидаги айрим маслаҳатчилар унга «Барселона» вариантини кўриб чиқишни тавсия қилмоқда. Уларга кўра, Каталония клубида у ўзини анча эркин ва қулай ҳис қилиши мумкин. «Барселона» сафида Родри Эрнандеснинг борлиги, шунингдек, ёш истеъдод Ламин Ямал билан бирга ўйнаш имконияти ҳам каталонияликлар фойдасига келтирилаётган асосий далиллардан бири сифатида қайд этилмоқда.