Хави юзлик довондан ошди

  • 5 октябрь, 2023, 13:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Порту” ва “Барселона” учрашуви каталонияликлар устози Хави Эрнандес учун тарихий бўлди.

Tecno

Испаниялик мутахассис шу куни “Барселона” бош мураббийи сифатида 100-учрашувини ўтказди.

Хави Эрнандес жамоа бош мураббийлигига 2021 йилнинг ноябридан тайинланган. Шундан бери унинг қўл остидаги жамоа 64 та учрашувда зафар қучди, 17 маротаба дуранг ўйнади ва 19 марта мағлубиятга учради.

Клуб тарихида Хави “Барсеона”ни 100 марта майдонга олиб тушган 11-бош мураббий бўлди. Унинг қўл остида каталонияликлар ўтган мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!