Хатолар қимматга тушди. Манчестерликлар юлдузидан воз кечмоқда

  • 12 апрель, 18:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Европа Лигаси доирасида Франциянинг “Лион” жамоасига қарши ўтказилган чорак финалнинг биринчи учрашувидан кейин дарвозабон Андре Онанадан воз кечиш бўйича қаъий қарорга келди.

Таъкидлаш жоизки, “Лион” майдонидаги баҳсда камерунлик дарвозабоннинг иккита қўпол хатоси гол билан якунланди. Натижада манчестерликлар ғалабани қўлдан чиқариб, 2:2 ҳисобидаги дуранг билан кифояланишга мажбур бўлди.

29 ёшли дарвозабон 2029 йили “Интер”дан катта умидлар билан олиб келинган эди. 50 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига трансфер қилинган Онана ишончли оқлагани йўқ.

Энди манчестерликлар ёзда Андрени сотиб юборишга ва ўрнига ишончли голкипер олиб келишга харакат қилади. Муваффақиятсиз ўйинлар ортидан бу посбоннинг трансфери нархи ҳам кескин тушиб бормоқда. Унинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!