
Хаби Алонсо: Ҳақорат мавзуси аллақачон назоратдан чиқиб кетган
Хаби Алонсо Чемпионлар лигасидаги ўйинда "Атлетико Мадрид" мураббийи Диего Симеонега нисбатан айтилган ҳақоратларга муносабат билдирди.
"Агар биз идеал дунёда яшаганимизда, бундай вазиятларга дуч келмасдик. Мен шикоят қилмоқчи эмасман. Бунақа ҳолатлар менга унча таъсир қилмайди, лекин бошқаларга кўпроқ тегади.
Афсуски, бунга кўникишга мажбур бўламиз. Акс ҳолда, шундай вазиятлар сизни ўйиндан чалғитиб, нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин. Ҳақорат мавзуси аллақачон назоратдан чиқиб кетган",- деди "Реал Мадрид" бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" бош мураббийи "Ливерпуль"га қарши кечган учрашувнинг якунида мухлислар билан тортишгани сабабли қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.
Фикрлар