
Винисиус: “Мен учун Роналдо билан бир сафда туриш – ўзгача туйғу”
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўз кумири Роналдога тенглашгани муносабати билан эҳтиромли сўзлар билан чиқиш қилди. Бразилиялик футболчи мадридликлар сафида Роналдога хос кўрсаткичларга яқинлашиб, буни ўз фахри сифатида баҳолади.
— Мен учун бу жуда махсус кун. Кумирим Роналдога тенглашганим – катта шараф. Мен “Реал Мадрид”га ёш бола сифатида келганимда, у менга бу ерда қандай ишлаш кераклигини кўрсатган эди. – деди Винисиус.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли вингер жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 19 т гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Comments