Виктор Кумиков ойнинг энг яхши мураббийи бўлгани ҳақида: "Асосийси, чемпионатдаги вазифани бажариш"

  • 16 сентябрь, 2022, 14:16
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЎзПФЛ томонидан про лиганинг август ойидаги энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, “Андижон” жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков энг яхшиси деб топилди.

Tecno

Ўтган ойда ҳаммаси бўлиб, “Андижон” 4 та ўйин ўтказди. Про лигада учта, Ўзбекистон Кубогида эса битта. Барчасида Кумиков жамоасининг қўли баланд келди. Ой лауреатига айланган Виктор Балютович бу хусусида шундай деди:

“Мен бу хақда ўйлаганим ҳам йўқ. Мен зўр мураббий бўламан ёки бўлмайман, деб ишлаш тўғри эмас. Албатта, ким бизни танлаган бўлса, миннатдорчилик билдираман. Лекин асосийси, чемпионатдаги олдимизга қўйилган вазифани бажариш, албатта”, - дейди Кумиков.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!