ФИФА янги ўзбек юлдузи ҳақида маълумот чиқарди
ФИФА расмий сайти Қатарда 17 ёшли футболчилар иштирокида ўтказилаётган жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ҳақида эътиборга молик маълумотларни футбол жамоатчилигига маълум қилиб бормоқда.
Sports.uz портали футбол оламидаги энг нуфузли халқаро ташкилот экспертларининг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида порлай бошлашган ва мундиалнинг тўпурарлар пойгасига қўшилган Азизбек Абдумўминов ҳақидаги мақоласини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг Азизбек Абдумўминов борасидаги интуиция 17 ёшгача футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинида иш берди.
Сюрприз шундан иборат эдики, Азизбек Абдумўминов ҳужумнинг асосий қаҳрамонига айланди.
Ўзбекистон ФИФА томонидан Қатарда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ислом Исмоиловнинг ажойиб манёври туфайли Парагвай учтидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади ва барчанинг эътиборини ўзига қаратди.
Тактик схемаларни сир тутиш жуда қийин бўлган даврда ўзбек мураббийи кутилмаганда ҳужумдаги асосий ролни Азизбек Абдумўминовга топширди. Асли ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлган Азизбек қанотларда ҳам ўйнай олади. Унинг Парагвай футболчилари билан тўқнашувларда қандай устунлик қилганини ҳамма кўрди.
Исмоилов ҳам Абдумўминов ҳам ФИФА вакиллари билан суҳбатда амалдаги Осиё чемпионлари энди жаҳон чемпионатидаги мақсадларини ҳам айтиб ўтди. “Биз ҳар бир ўйинга иккита аниқ мақсад билан чиқамиз: ватанимиз учун ғалаба қозониш ва ҳар бир ўйинчи имкониятидан максимал даражада фойдаланиш. Тан олишим керакки, Абдумўминов биринчи учрашув учун “яширин қурол”имиз эди. У ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳаммасига тайёр эди”, - деди мураббий.
Шунингдек, Ислом Исмоилов учрашув қаҳрамони бўлган шогирдининг барқарорлигини алоҳида мақтаб, “Азизбек машғулотларда борини беради ва учрашувда ҳам шуни намойиш қилди”, - деди.
Аслида Абдумўминовнинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида шу пайтгача кўрсатган натижаларини ёрқин, деб бўлмайди. Ҳозиргача жами 13 та учрашувда иштирок этган ўйинчи бирорта гол уролмаган эди ва жамоа апрель ойида Саудия Арабистонидаги қитъа чемпионатида ғолиб чиққанида ҳам фақат бир марта бошланғич таркибда майдонга тушганди холос.
- Ихтисослиги бўйича Азизбек ярим ҳимоячи, лекин турли вазиятлар ва вазифаларни бажариш учун универсаллиги ҳам бор, ҳар қандай ҳолатди қўлидан нималар келишини кўрсата олади, - дейди Ислом Исмоилов.
Жаҳон чемпионати идеал бошлаган, дубль қайд этган ва учрашувнинг энг яхши ўйинчисига аталган совринни қўлга киритган Абдумўминовнинг ўзи ҳам хурсандчилигини яширгани йўқ.
- Ўзим ҳайратдаман. Ҳиссиётларимни сўз билан таърифлай олмайман. Бу жамоавий ютуқ. Мураббийлар менга ўйнаш имконини бергани учун улардан миннатдорман. Ҳар биримиз зўр ўйнадик, - деди Азизбек.
Бош мураббийнинг Осиё кубогида тўртта гол билан жамоаси тўпурари бўлган Асилбек Алиевни бошланғич таркибда майдонга туширмагани катта таваккал эди. Лекин Азизбек Абдумўминов учрашувда қаҳрамонлик кўрсатганидан кейин маррани ҳам баланд олиб, “Биз бу ерга соврин учун келганмиз. Осон бўлмаслигини биламиз, лекин турнир давомида ўзимизни кўрсатиб, ватанимиз шарафини юксалтириш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, - деди.
Абдумўминов ўзини Криштиану Роналду ва Жуд Беллингемнинг катта ишқибози эканини айтди. Шу боис, биринчи тўпни киритганидан кейин ўзини мураббийнинг қучоғига отган футболчи, иккинчи голни португалиялик афсонага ўхшаб нишонлади. Азизбек Ўзбекистон “J” гуруҳи пешқадамлиги учун Ирландия билан бўладиган кейинги ўйинда ҳам зўз муваффақиятини такрорлай олишига ишонмоқда, - деб ёзди ФИФА расмий сайти.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини Ирландия Республикаси футболчиларига қарши ўтказади. Бу ўйин 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан 20:45 да бошланади.
Шомуродов тўпурарлар пойгасида тоза биринчи ўринга чиқди
Ўзбек футболчиси жаҳон чемпионати “Олтин бутса”сига даъвогар!
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?Шомуродов “тахти”да қолди!Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...



Фикрлар