Ван де Бекнинг "Реал"га ўтиши бир йилга кечикадиган бўлди

  • 10 август, 2019, 21:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек жорий ёзги трансферлар даврида "Реал"га ўтмайдиган бўлди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра "Аякс" раҳбарияти “қироллик клуби”дан ушбу трансфер масаласини бир йилга кечиктириб туришни сўраган. Боиси, мавсумлар оралиғида Голландия чемпиони сафини 4 нафар етакчи футболчи тарк этиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 22 ёшли голландиялик футболчи ўзига “Реал”дан қизиқишлар мавжуд экандиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, ван де Бек шу кунгача “Аякс” сафида жами 141та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 32та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!