
Ван-Биссака нима учун кам майдонга тушмоқда? Тен Хаг жавоб берди
“Манчестер Юнайтед” футболчиси Ван-Биссака клубни тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эрик Тен Хаг ҳимоячига кам ўйин амалиёти бериб келмоқда. Мураббий нима учун унга имкон бермаётгани ҳақида гапирди.
“Ван-Биссаканинг келажаги бор. У “Манчестер Юнайтед”да яхши дамларини ўтказди. Мавсум бошида жарохатлар сабаб у кам ўйнади”, - деди 52 ёшли мутахассис.
“Айни дам Ван-Биссака яхши формада. У машғулотларда қатнашмоқда ва ривожланмоқда”, - дея қўшимча қилди Тен Хаг.
“Манчестер Юнайтед” Англия Лига кубоги доирасида бўлиб ўтган “Бёрнли”га қарши ўйинда 25 ёшли ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушиб, битта ассист амалга оширди.
Фикрлар