Вакилларимизнинг Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларидаги иштироки якунланди

CHERY AUTO

Ҳамюртларимиз БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган ақлий ривожланиши суст бўлганлар ўртасидаги бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларида иштирок этишди. МОҚнинг маълум қилишича, мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ҳам терма жамоамиз учун омадли якунланди. Унда спортчиларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Камила Ражапова (бадиий гимнастика) 2 та кумуш, 2 та бронза
Лола Қўчқорова (бадиий гимнастика) 3 та олтин, 1 та кумуш
Мадина Маҳмудова (бадиий гимнастика) 1 та олтин, 1 та бронза
Моҳинабону Тўлаганова (бадиий гимнастика) 1 та олтин, 2 та бронза
Баҳодир Насриддинов (дзюдо) 1 та кумуш

Tecno

Ўзбекистон делегацияси жорий мусобақада 14 та олтин, 9 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Бутунжаҳон ёзги махсус Олимпия ўйинларини муваффақиятли якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!