US open: Рожер Федерер юришини бошлади

CHERY AUTO
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатининг биринчи даврасида ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши баҳс юритди.
 
Тўрт сет давом этган ўйинда Рожер рақибини 4:6, 6:1, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврага йўл олди.
 
Шу тариқа Р.Федерер нуфузли мусобақанинг иккинчи босқичида босниялик Дамир Жумҳурга қарши ўтказадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!