"US Open". Надаль ҳам турнирдаги юришини эрта якунлади

  • 07 Sep 15:06
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Tennis
CHERY AUTO

Теннис бўйича Америка очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 1/8 финал босқичи ортда қолди.

Tecno

Эътиборлиси, чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Рафаэль Надаль кутилмаганда мағлубиятга учради ва ракеткаларини ғилофига жойлашга мажбур бўлди.

Мезбонлар вакили Фрэнсис Тьяфуга қарши кортга чиққан Рафа 4:6, 6:4, 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бундан ташқари, Андрей Рублёв Кэмрон Норрини (6:4, 6:4, 6:4), Карен Хачанов Пабло Карреньо Бустани (6:4, 3:6, 1:6, 6:4, 6:3), Карлос Алькарас Марин Чилични (6:4, 3:6, 6:4, 4:6, 6:3), Янник Синнер Илья Ивашкони (6:1, 5:7, 6:2, 4:6, 6:3) мағлуб этиб, кучли саккизликка кирди.

Comments

You must be logged in to commet!