UFC собиқ чемпиони дипломини муваффақиятли ҳимоя қилди

  • 11 июнь, 13:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Иржи Прохазка 1919 йилда ташкил этилган, Чехиянинг Брно шаҳрида жойлашган ва тўққиз факултетни ўз ичига олган Масариков университетида дипломини муваффақиятли ҳимоя қилгани ҳақида хабар қолдирди.

Tecno

"Диплом иши ҳимояси тугалланди. Энди тўлиқ эътибор икки ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган давлат якуний имтиҳонларига қаратилади" - деб ёзди чехиялик Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, университетдаги ўқиши сабаб Прохазка 29 июнь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган "UFC 317" турнирида иштирок этишдан бош тортганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!