U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Канадага қарши тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади

CHERY AUTO

Ўзбекистон Канадага қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Tecno

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 2-учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Иво Мендез, унга қанотларда ҳамюртлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Ториқ Мунирга (Индонезия) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Канада ўртасидаги ўйин 13 ноябрь соат 17:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
12/11/2023 15:37
Ок буричалар.