
Тухелнинг қаттиққўллиги "Сити" ва "Челси"га муаммо келтириши мумкин
Томас Тухель Англия терма жамоаси ўйинчиларини КЖЧ туфайли эртароқ қўйиб юбормайди. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.
Дастлаб, Клублараро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар 7 июнда Андоррага қарши 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинидан сўнг терма жамоа сафини тарк этиши кутилаётган эди. Бироқ, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель футболчиларни 10 июнда – АҚШда ўтказиладиган КЖЧ бошланишига 4 кун қолганида Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувига олиб қолади.
Клублараро жаҳон чемпионатида Англия номидан иккита клуб – "Челси" ва "Манчестер Сити" иштирок этмоқда. Лондонликлар турнирдаги биринчи ўйинини 16 июнда, "шаҳарликлар" эса 18 июнда ўтказади.
Шундай қилиб, агар Тухел ўз қарорини ўзгартирмаса, Англия терма жамоасига чақирилган "Челси" футболчилари Клублараро жаҳон чемпионатидаги иштироклари бошланишидан 5 кун олдин клуб ихтиёрига қайтиб келади. Бундан ташқари, "аристократлар" 28 май куни Конференциялар лигаси финалида ҳам қатнашиши мумкин.
Фикрлар