
Тухель собиқ шогирдини "Бавария"га олиб келмоқчи эди
"Бавария" Ким Ман Жэни сотиб олди. Унинг трансфери клубга миллион 50 миллион еврога тушди. Агарда мюнхенликлар Жанубий кореялик футболчини ўз таркибига қўшиб олмаганда, бошқа вариантларни кўриб чиққан бўлар эди.
"Sport1" нашри хабар беришича, "Челси" футболчиси Уэсли Фофана "Бавария"га таклиф қилинганди. Томас Тухель франциялик ҳимоячини жамоага олиб келишни истайди, лекин у жуда қиммат.
Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи ўтган йили "аристократлар" сафига "Лестер"дан 80 миллион эвазига ўтган.
Фикрлар