Туркия Суперлигаси. Шукуров бир тайм ҳаракат қилган баҳсда жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилди

BEPUL PROPAN

Туркия Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Фотиҳ Карагюмрук" – "Газиантеп" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар йирик 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга Драгуш, Градел ва Нкулу муаллифлик қилди. Майдон эгалари бу баҳсда гол уришни эплай билмади. 

Отабек Шукуров беллашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. 

Шу тариқа, легионеримз жамоаси ўз уйида мағлубиятга учради. Айни вақтда "Фотиҳ Карагюмрюк" турнир жадвалида 17 очко билан 15-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!