Трансфер ойнаси якунланишига 40 дақиқа қолди. Ҳозиргача қандай харидлар амалга оширилди?

  • 2 сентябрь, 2022, 02:19
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Трансфер ойнаси якунланишига бир соатдан камроқ вақт қолди. Биз эса ҳозиргача амалга ошган харидлар билан таништиришда давом этамиз.

Tecno

"Ливерпуль" "Ювентус"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Артур Мелони 2022/23 йилги мавсум охиригача ижарага олди.

"Реал Сосьедад" "Альмерия" ҳужумчиси Умар Садик билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 25 ёшли нигериялик футболчи билан 6 йиллик шартнома имзоланган.

ОАВ хабарига кўра, трансфер 20 миллион еврони ташкил этади ва қўшимча 5 миллион евро бонус тариқасида берилади.

Шунингдек, "Барселона" футболчиси Мемфис Депай Каталония клубида қоладиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўз шундай дейди:

"Мен "Барселона"да қолишга қарор қилдим. Клуб муваффақиятига ҳисса қўшишга тайёрман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!