
"Трактор" Юсуповсиз "Фулад"ни мағлуб этди ва чемпионликка яна бир қадам ташлади
Эрон чемпионати 27-туридан ўрин олган "Фулад" - "Трактор" баҳси якунланди. Беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўткир Юсупов сариқ карточкалари 4тага етгани сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.
Шу тариқа, "Трактор" чемпионлик имкониятларини янада оширди. Олдиндаги 3 тур қолганини инобатга олсак, бу мавсум Эрон чемпионатида айнан Табриз клуби чемпионга айланади.
Фикрлар