"Тоттенхэм" етакчисини сақлаб олди

CHERY AUTO

32 ёшли ҳимоячи Бен Девис Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасида қолиши маълум бўлди. 
 
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар шартномани келаси йилнинг ўрталаригача узайтиришга келишиб олишди. Эслатиб ўтамиз, тажрибали ҳимоячи 2014 йилдан бери пойтахт жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда Бен "Тоттенхэм" учун 28 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳеч қандай голда иштирок этмади. 
 
Якунланган йилда Лондон жамоаси Европа лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Бироқ, Англия Премьер-лигасида "шпорлар" муваффақиятсизликка учраб, 17-ўринда якунланди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!