Асосий мазмунга ўтиш
Тошкентда конкур бўйича халқаро мусобақалар бошланди

Тошкентда конкур бўйича халқаро мусобақалар бошланди

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича ҳар йили ўтказилиб келинадиган Жаҳон кубогининг саралаш босқичи ва Осиё кубоги баҳслари старт олди. 

Мусобақанинг илк кунида спортчиларимиз 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:

Дилшод Шокиров (110 см тўсиқ баландлиги, “Ла Блуе Роуге” лақабли отда) 

Кумуш медаль:

Анна Сигидина (110 см, “Элис Г”)
Алишер Эркинов (120 см, “Cоол данcер”)

20 дан ортиқ мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этаётган мусобақа жараёнлари жорий йилнинг 3 май кунига қадар давом этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ