
Тони Кроос: "Барселона" Европадаги энг жозибали ўйин услубига эга жамоа"
Собиқ "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона"нинг ўйин услубини юқори баҳолади.
"Барселона" Европадаги энг жозибали ўйин услубларидан бирига эга. Ҳатто, балки энг жозибалиси деса ҳам бўлади.
Бироқ улар жуда хавфли услубда ўйнашади, чунки Ямал, Педри ёки Рафинья учун ёмон кун бўлса, ҳар қандай жамоа уларга жиддий муаммо туғдириши ва Чемпионлар лигасидан чиқариб юбориши мумкин.
Ўтган мавсумда бу ҳолат "Интер"га қарши ярим финалда содир бўлганди. Бу мавсумда ҳам шундай вазият такрорланиши эҳтимоли бор.
Бир пайт келиб, "Барселона" шундай рақибга дуч келади. Аммо Ла Лигада бундай бўлмайди, чунки чемпионатда улар мутлақо устун", — дея таъриф бериб ўтди германиялик хавбек.
Фикрлар