
Тен Хаг Каземиро борасидаги саволга жавоб бермади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Реал" ярим ҳимоячиси Каземиронинг келиши ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти бразилияликнинг "қизил иблислар" сафига ўтиш истагини тасдиқлаган эди.
“Мен бу саволга жавоб бермоқчи эмасман. Сизларга ҳозирча бу ҳақида ҳеч нарса айта олмайман”, - дейди Тен Хаг ўзининг матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро "Манчестер Юнайтед"да "Реал"дан кўра кўпроқ маош олади. Инглизлар футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилган. Ярим ҳимояси МЮда ҳафтасига 400 минг евро олиши кўзда тутилган.
Фикрлар