Асосий мазмунга ўтиш
Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади

Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади

Тошкент илк бор мезбонлик қиладиган сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичига оз фурсат қолмоқда. 8-10 октябрь кунлари ташкил қилинадиган турнирда 40 мамлакатдан 230 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Хорижлик таниқли сузувчилар орасида Камерон Макевой (Австралия), Шивон Гохи (Гонконг), Йитинг Ю (Хитой), Евгения Чикунова, Юлия Ефимова (иккаласи ҳам Россия), Олимпиада ҳамда дунё биринчилигининг ғолиб ва совриндорлари, жаҳон рекордчиларининг борлиги беллашувлар катта рақобат остида кечиши кутилаётганини англатади.

Мусобақа давомида терма жамоамиз шарафини 51 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар орасида Элдор Усмонов, Илья Сибирсев, Хуршиджон Турсунов, Анастасия Зелинская каби таниқли спортчилар ҳам бор. Беллашувлар "Олимпия шаҳарчаси"даги сув спорти саройида ташкил этилади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ