Сув полоси. Қизларимиз 11-ўрин учун қозоғистонлик тенгқурлари билан куч синашади

CHERY AUTO

Сербиянинг Белград шаҳрида сув полоси бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Жаҳон чемпионати поёнига етиб бормоқда.

Tecno

Гуруҳ баҳслари якунига етгач, чорак финал ҳамда 9-16-ўринлар учун баҳслар бошланди. Ушбу босқичда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9-12-ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Дастлабки ўйинда Хорватия аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Акбар Содиқов шогирдлари якунда 5:22 ҳисобида имкониятни бой беришди. 9-12-ўринлар учун бўлиб ўтган иккинчи ўйинда эса канадалик уотерполчилар Қозоғистон термаси устидан 14:7 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, 7 август куни ўтказиладиган ўйинларда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари 11-12 ўринлар, Канада ва Хорватия терма жамоалари эса 9-10 ўринлар учун ўзаро куч синашади.

7 август

11-12-ўрин

Ўзбекистон – Қозоғистон

9-10-ўрин

Хорватия – Канада.

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!